Жиззах вилояти Зомин ва Янгиобод туманларида жиноятчиликка қарши чоралар таҳлил қилинди ва қўшимча вазифалар белгилаб олинди
2025-09-22 17:35:00 / Янгиликлар

Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири ўринбосари, генерал-маёр Баходир Мирзарахимов ҳамда Жиззах вилояти ИИБ бошлиғи, генерал-маёр Ғайрат Қодиров 2025-йил 17-сентябрдаги ИИВ, ДХХ ва Миллий гвардиянинг қўшма режаси ижросини таъминлаш доирасида Зомин ва Янгиобод туманларида бўлдилар.
Ташриф давомида туман ҳудудида “қизил” тоифага кирувчи Қўрғон ва Тараққиёт маҳаллаларида амалга оширилаётган ишлар ўрганилди. Жумладан, маҳалла йеттиликлари фаолияти, жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш борасида кўрилаётган чоралар атрофлича таҳлил қилинди.
Учрашув чоғида ҳудудларда жамоат тартибини сақлаш, аҳоли хавфсизлигини таъминлаш, жиноятларнинг олдини олиш ва ҳуқуқбузарликлар профилактикасини кучайтиришга қаратилган қўшимча топшириқлар берилди.
Мазкур чора-тадбирлар ҳудудларда ижтимоий-маънавий муҳитни янада соғломлаштириш, ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ҳамда маҳаллаларда ҳамжиҳатликни мустаҳкамлашга хизмат қилади.






