ИИВ раҳбарияти томонидан Бухоро вилоятида жиноятчиликка қарши курашиш ва хавфсизликни таъминлаш масалалари муҳокама қилинди
2025-09-21 14:00:00 / Янгиликлар

Ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари полковник Аюбхон Рахматуллаев ҳузурида Республика миқёсида ўтказилаётган «Хавфсиз ҳудуд долзарб 20 кунлик» тезкор махсус профилактик тадбири давомида амалга оширилиши лозим бўлган ишлар муҳокама қилинди.
Видеоконференсалоқа тизими орқали ўтган йиғилишда бошқарма бошлиғи, ўринбосарлари, соҳавий хизматлар раҳбарлари, ҳудудий ички ишлар органлар раҳбарияти ҳамда шахсий таркиб иштирок этди.
Танқидий таҳлилий-тарзда ўтган муҳокамада дастлаб, жорий йилнинг ўтган даври мобайнида вилоят ҳудудида жиноятчиликка қарши курашиш, ҳуқуқбузарликларни олдини олиш борасида амалга оширилган ишлар муҳокама қилинди.
Бухоро вилояти ҳудудида жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, фуқаролар тинчлиги ҳамда хавфсизлигини таъминлаш мақсадида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ўртасида ҳамкорликда қўшма қарор қабул қилиниб, унинг ижроси юзасидан ишлар бошланди.
Жараёнда 2025 йил якунига қадар Бухоро вилоятида жиноятчиликнинг барвақт олдини олишга доир маҳалла, туман-шаҳар, хизмат соҳа ҳамда вилоят кесимида ишлаб чиқилган йўл хариталари, шунингдек, янги лойиҳалар, куч воситалар ва моддий-техника таъминотини яхшилаш бўйича қилинган таклифлар муҳокама қилинди.
Ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари билдирилган таклиф ҳамда мулоҳазаларга нисбатан ўзининг тавсияларини бериб, йўл қўйилган камчиликлардан зарурий хулоса чиқариб, берилган вазифа ва топшириқларни виждонан бажариш, фуқаролар хавфсизлиги ҳамда ҳуқуқбузарлик ва жиноятларни барвақт олдини олиш бўйича топшириқлар берди.
Биринчи навбатда ҳар бир ички ишлар органи ходимининг ўзи хизмат интизоми ва қонунчиликка қатъий амал қилиши, хизмат вазифасига виждонан ёндашиши, асосийси ватанга, хизматга ва халқига садоқатли бўлиши лозимлигини яна бир бор таъкидлаб ўтди.
Вазирнинг биринчи ўринбосари, юқори ва қуйи тизим раҳбарларига, ходимларнинг оилавий шароити ва уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, ёш кадрларни тарбиялашда устоз-мураббий анъаналарини янада кенг татбиқ этишга алоҳида эътибор қаратиш зарурлигини билдирди.
Йиғилиш якунида кўтарилган ҳар-бир масала юзасидан тегишли соҳавий хизматлар масъуллари, ҳудудий ички ишлар органлари раҳбарларига аниқ топшириқлар берилиб, ҳар бир топшириқни бажариб ахборот бериш, бунда раҳбарлар қўл остидаги шахсий таркибнинг кундалик вазифаларини тўғри тақсимлаган ҳолда назорат қилишлари юзасидан кўрсатмалар берилди.
Бухоро вилояти ИИБ Ахборот хизмати





