Пробация хизмати. Йўлдан адашмасин энди ҳеч бири
2025-09-21 23:00:00 / Янгиликлар

Яккабоғ тумани ИИБ ЖХХ Пробация гуруҳи ҳисобида ҳозир 395 нафар назоратдаги шахс бўлиб, уларнинг ижтимоий-маиший муаммоларини аниқлаш ва бартараф қилиш доимий диққат марказида.
Жорий йилнинг ўтган даврида назоратдаги шахсларнинг 56 нафарига моддий ёрдам олишига кўмаклашилди. 6 нафари қайта касб-ҳунарга ўқитилиб, 111 нафари ишга жойлаштирилди. 56 нафарига соғлиғини тиклашда амалий ёрдам кўрсатилди.
Жумладан, бандлик ва меҳнат органлари билан ҳамкорликда 20 марта «Ишга марҳамат» тадбирлари ўтказилиб, 43 нафар назоратдаги шахснинг ишга жойлашиши таъминланди.
Жорий йилнинг ўтган даврида 15 нафар назоратдаги шахс жазони ўташ тартиби ва шартларини бузгани учун суд ҳукми билан уларга тайинланган жазолар оғирроқ жазо турларига алмаштирилди, — дейди Пробация гуруҳи инспектори, майор Ҳусниддин Абдураҳмонов. — Худди шунингдек, яшаш жойидан номаълум томонга қочиб яширинган 3 нафар маҳкум ушланиб, жазо муқаррарлиги таъминланди.
Давлатимиз раҳбарининг «Жазо муддатини ўтаётган, қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган бир гуруҳ шахсларни афв этиш тўғрисида»ги фармонига мувофиқ, Яккабоғ туманида яшовчи жазо муддатини ўтаётган ҳамда афв этилган 2 нафар шахс билан ҳозирда тегишли профилактик ишлар амалга оширилмоқда.
Хусусан, бир марталик моддий ёрдам пули берилиб, улар тиббий кўрикдан ўтказилди. Шу билан бирга, ижтимоий ва маиший муаммолари ўрганилиб, ҳал этиш чоралари кўрилмоқда.
©️ “Postda” газетаси, Содиқ Раҳимов, Қашқадарё вилояти.
