Қашқадарё вилояти ИИБ бошлиғи раҳбарлигидаги ишчи гуруҳ томонидан Чироқчи туманида ўрганишлар олиб борилди
2025-09-21 09:00:00 / Янгиликлар

Вилоят ИИБ бошлиғи, полковник Абдувохид Исмоилов Чироқчи туманидаги “Кишмиштепа” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган 4-сонли умумтаълим мактабида бўлиб, тунги хизматга жалб қилинган ходимлар билан суҳбат ўтказди.
Суҳбат давомида жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш, фуқароларнинг осойишталигини таъминлаш ва маҳаллаларда тартиб-интизомни мустаҳкамлаш бўйича зарур кўрсатмалар берилди.
Шундан сўнг, туман Халқ банки Чироқчи филиали фаолияти ўрганилди. Бу ерда хизмат олиб бораётган Қўриқлаш бўлими ходимларининг тунги фаолияти билан танишилиб, банк биносини ҳимоя қилишда хавфсизлик чораларини кучайтириш ва мавжуд имкониятларни мустаҳкамлаш юзасидан масъулларга тегишли топшириқлар берилди.
Бошқарма бошлиғи, шунингдек, тунги хизматга жалб қилинган ИИБ ЖХХ, ЖТСБ, ППХ батальони ҳамда Йўл-патрул хизмати ходимларининг фаолиятини кўздан кечириб, хизматни самарали ташкил этиш ва жиноятчиликка қарши курашни кучайтириш бўйича кўрсатмалар берди.
Ўрганиш жараёнида туман ҳудудидаги савдо мажмуалари ва дўконлар ҳам кўздан кечирилди. Савдо шохобчаларини қўриқловга олиш, кузатув камераларидан самарали фойдаланиш ва хавфсизлик чораларини кучайтириш юзасидан туман Қўриқлаш бошқармасига топшириқлар берилди.
Шунингдек, туман тиббиёт бирлашмасида бўлган бошқарма бошлиғи бирлашмадаги ҳушёрхоналар фаолиятини ҳам кўздан кечириб, фуқароларнинг соғлиғи ва хавфсизлигини таъминлаш бўйича масъулларга зарур топшириқлар берди.
Қашқадарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати









