Қашқадарё вилояти ИИБ бошлиғи раҳбарлигидаги ишчи гуруҳ томонидан Яккабоғ туманида ўрганишлар олиб борилди
2025-09-21 09:00:00 / Янгиликлар

Вилоят ИИБ бошлиғи, полковник Абдувохид Исмоилов Яккабоғ туманидаги “Жамбул” маҳалла фуқаролар йиғинида бўлиб, маҳалла еттиликлари, кўча бошилари ҳамда тунги хизматга жалб қилинган шахслар билан суҳбат ўтказди.
Маҳаллада ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, жамоат тартибини таъминлаш, фуқароларнинг мурожаатларига ўз вақтида эътибор қаратиш масалалари муҳокама қилиниб, тегишли топшириқлар берилди.
Шундан сўнг, ҳудуддаги савдо дўконлари фаолияти ва хавфсизлик чоралари, жумладан кузатув камераларининг ишлаш ҳолати кўздан кечирилиб, хавфсизликни мустаҳкамлаш юзасидан масъулларга керакли кўрсатмалар берилди.
Ўрганиш давомида вилоят ИИБ бошлиғи “Янгиобод” маҳалла фуқаролар йиғинида ташкил этилган ҳуқуқ-тартибот масканида бўлиб, ушбу масканда амалга оширилаётган ишлар бўйича тайёрланган тақдимот билан танишди.
Маҳалла ҳудудида ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, жамоат хавфсизлигини таъминлаш ва ёшларни соғлом муҳитда тарбиялаш борасидаги чора-тадбирларни кучайтириш юзасидан масъулларга топшириқлар юклатилди.
Сўнгра, тумандаги “Ғозли” маҳалла фуқаролар йиғинида ташкил этилган жамоатчилик маскани фаолияти билан танишилди.
Ушбу масканга жалб қилинган фидокор ёшлар ҳамда тунги хизмат ходимларига ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш, маҳаллада осойишталикни таъминлаш борасида тегишли топшириқлар берилди.
Қашқадарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати






