Ички ишлар вазирлиги раҳбарияти томонидан Метрополитенда хавфсизликни таъминлаш бошқармаси ходимларига бир қатор устувор вазифалар белгиланди
2025-09-20 12:05:00 / Янгиликлар

Жорий йилнинг 20 сентябр куни Ички ишлар вазир ўринбосари генерал-майор Баходир Мирзарахимов томонидан транспорт объектларида бахтсиз ҳодисаларнинг барвақт олдини олиш шунингдек, метрополитен ҳудудида хавфсиз муҳитни яратиш, жамоат тартибини сақлаш, ҳуқуқбузарликлар ва жиноятларни олдини олиш, Йўловчилар оқими кўп бўлган бекатларда ички ишлар органлари ходимлари томонидан бекатларга кириш тартиби, йўловчиларнинг ҳаракатланиши, тиғизликларда тартиб сақлаш ишлари назорат қилиниши, йўловчилар хавфсизлигини таъминлаш, видеокузатув, металл детекторлар ва бошқа хавфсизлик воситаларини тўғри ҳамда унумли фойдаланиш, йўловчилар ишончини ошириш, фуқаролар билан хушмуомалада бўлиш кераклиги, Фавқулодда вазиятларда тезкор ҳаракат қилиш механизмларини такомиллаштириш, Ходимлар малакасини ошириш бўйича доимий ўқув машғулотларини ташкил этиш борасида масъул ходимларига аниқ вазифалар ва топшириқлар берилди.
Сўнг, вазир ўринбосари Метрополитенда хавфсизликни таъминлаш бошқармаси маъмурий биносидаги янгидан барпо этилган ситуацион таҳлили марказининг метро бекатларига ўрнатилган видео кузатув камералари орқали келиб тушаётган хабарларни аниқлаш тезкорлик билан уларни бартараф этиш платформадаги шубҳали фуқароларнинг хатти-ҳаракатлари кузатилиб, улар профайлинг қилиб бориш юзасидан масъулларга тегишли кўрсатмалар берилиб , ходимларга яратилган шароитларни кўздан кечирилди,
Сўнгра Метрополитен биносида олиб борилаётган қурилиш ишлари билан танишиб масъулларга қурилиш ишларини белгиланган муддатларда ва белгиланган стандартларга мувофиқ амалга ошириш, хавфсизлик чораларига қатъий риоя этиш ҳамда сифатга алоҳида эътибор бериш юзасидан тегишли кўрсатмалар берди.
ИИВ Транспорт ва туризм объектларида хавфсизликни таъминлаш департаменти Ахборот гуруҳи





