Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазири ёшлар билан учрашув ва хизмат фаолияти юзасидан мажлис ўтказди
2025-09-20 11:15:00 / Янгиликлар

Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазири полковник Бахтиёр Торебеков университет талабалари билан учрашди. Тадбирни университетнинг Ёшлар масалалари ва маънавий-маърифий ишлар бўйича биринчи проректори Сахаваддин Алауатдинов очиб берди. Учрашувда вазир ёшларга Президент томонидан яратилган имкониятлардан унумли фойдаланиш зарурлигини таъкидлади ҳамда айрим талабалар томонидан ҳуқуқбузарликка йўл қўйилаётган ҳолатларни танқид қилди. Шу муносабат билан профилактика ишларини кучайтириш ва масъул ходимларга тегишли кўрсатмалар берилди. Учрашув якунида вазир талабаларнинг таклиф ва муаммоларини тинглаб, амалий ёрдамга тайёрлигини билдирди.
Шунингдек, «Муҳим 10 кунлик» комплекс тезкор-профилактик тадбири доирасида видеоселектор мажлиси ўтказилиб, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш чоралари муҳокама қилинди. Қизил тоифадаги маҳаллаларда қўшимча нарядлар жойлаштириш, хавфсизликни таъминлаш ҳамда хизматда камчиликка йўл қўйган ходимларга огоҳлантиришлар бериш бўйича топшириқлар берилди.
Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Ахборот хизмати









