Самарқанд вилояти ИИБ маънавий-маърифий ишлар бўйича масъул раҳбарларига планшетлар тарқатилди
2024-04-02 09:50:00 / Янгиликлар

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг 2023 йил 30 апрелдаги «Ички ишлар органларида хизмат интизомига риоя этилишини таъминлашда ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш тўғрисида»ги 222-сонли буйруғига асосан «E-XID» электрон ахборот тизимини юритиш ва хизматда фойдаланиш учун планшет қурилмасини ишлатиш юзасидан семинар ўтказилди.
Шу мақсадда Самарқанд вилояти ИИБ ва унинг қуйи тизимларида хизмат олиб бораётган Маънавий-маърифий ишлар бўйича масъул ходимларига планшетлар тарқатилди ва ундан фойдаланиш тартиб-қоидалари мутахассислар томонидан ўргатилди.
Мазкур жараёнлар ходимларнинг ўз хизмат вазифасига сидқидилдан ёндашишига ва уларнинг маънавий-маърифий ишлари самарадорлигини янада оширишга хизмат қилади.
Самарқанд вилояти ИИБ Ахборот хизмати