“Хавфсиз рақамли маҳалла” концепцияси доирасида амалий билимлар мустаҳкамланмоқда
2025-09-18 09:00:00 / Янгиликлар

Ички ишлар органларининг барча даражадаги бўлим бошлиқлари ҳамда туман (шаҳар-тармоқ) ИИБ бошлиғи ўринбосарлари учун ташкил этилган ўқув курслари тингловчилари билан Тошкент шаҳар ИИББ Ягона тезкор бошқарув марказига ташриф амалга оширилди.
Асосий мақсад – ички ишлар органлари тизимида жорий этилаётган замонавий технологиялар, хусусан, сунъий интеллект воситалари, видеокузатув тизимлари ва рақамли бошқарув механизмлари билан таништириш, шунингдек, уларни “Хавфсиз рақамли маҳалла” концепциясига интегрaция қилишнинг амалий жиҳатларини ўрганишдан иборат бўлди.
Ташриф давомида марказдаги Геоинформaцион электрон харита, автоматлаштирилган бошқарув тизимлари, юзни аниқлаш, ҳаракат траекториясини таҳлил қилиш, автомобиль рақамларини таниб олиш каби тизимлар намойиш этилди.
Айниқса, ушбу воситаларнинг “Хавфсиз шаҳар” тизимидан “Хавфсиз маҳалла” даражасига босқичма-босқич кенгайтирилаётгани алоҳида қайд этилди.
ИИВ Малака ошириш институти



