Жиззах вилояти ИИБ Эксперт-криминалистика хизмати ходимларининг касбий малакаси ва кўникмаларини ошириш мақсадида назарий ва амалий ўқув машғулотлари ташкил этилди
2025-09-18 09:00:00 / Янгиликлар

Унда бевосита иштирок этган ИИВ ЭКБМ ҳамда Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ИИББ ЭКМ мутахассислари ҳодиса жойини кўздан кечириш, ашёвий далилларни олиш, қадоқлаш ҳамда тезкор-қидирув тадбирлари ва тергов ҳаракатлари давомида криминалистик-техник воситаларни қўллаш бўйича маҳорат дарслари ўтказишди.
Шунингдек, суд фотографиясининг умумий қоидалари, тергов ҳаракатлари ва тезкор-қидирув тадбирлари исботлов базасининг шакллантиришдаги аҳамияти, портлаш ва йўл-транспорт ҳодисалари билан боғлиқ воқеа жойларини кўздан кечириш, тинтув ва тергов экспериментини ўтказиш бўйича назарий маълумотлар берилди.
Якунда ИИБ Эксперт-криминалистика хизматининг ходимларига «Ҳодиса жойини кўздан кечириш» бўйича сертификатлар топширилди.
Жиззах вилояти ИИБ Ахборот хизмати









