Қашқадарё вилояти ИИБ ишчи гуруҳ томонидан Косон туманида ўрганишлар олиб борилди
2025-09-18 09:00:00 / Янгиликлар

Дастлаб, вилоят ИИБ бошлиғи, полковник Абдувохид Исмоилов туман ИИБ ва туманлараро ППХ гуруҳи ходимлари томонидан «Дўстлик» маҳалласидаги Мустақиллик ва Алишер Навоий кўчалари ҳамда «Ёшлар» истироҳат боғида жамоат хавфсизлигини таъминлаш фаолияти ўрганилди.
Тунги хизмат ходимларига бошқарма бошлиғи томонидан кўча ва жамоат жойларида тартибни сақлаш, осойишталикни таъминлаш, жиноятларни олдини олиш, қонунбузарликларни бартараф этиш борасида йўриқнома ўтгач, улар хизматга киришди.
Навбатдаги манзил тумандаги криминоген вазияти мураккаб «Машъал» маҳалласида бўлиб, маҳалла профилактика инспектори билан суҳбат ўтказилиб, масканнинг қўриқлов пультига уланганлиги текширилди ҳамда аҳоли ўртасида жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш юзасидан тегишли топшириқлар берилди.
Аҳоли энг гавжум тупланадиган «Регзор» маҳалласида бўлган бошқарма бошлиғи ҳудуддаги чойхонанинг тунги фаолияти ва чойхонада ташкил этилган хавфсизлик чоралари билан танишиб, ўрнатилган ташвиш тугмасидан фойдаланиш тартиби тушунтирилди.
Шундан сўнг, ушбу маҳаллада жойлашган «Камол» савдо дўконидаги хавфсизлик чоралари кўздан кечирилди. Дўконни қўриқловга топшириш бўйича тавсия берилди.
Ўрганиш давомида «Ҳудудий электр тармоқлари» Акционерлик жамиятининг Косон филиали тунги хизмат фаолияти ўрганилди. Ўрганиш давомида фуқаролардан келиб тушаётган мурожаатлар ва улар бўйича ўз вақтида нарядларни юборилиши юзасидан масъулларга тегишли топшириқлар берилиб, масъуллар бириктирилди.
«Агробанк» Косон тумани филиалида бўлган бошқарма бошлиғи бу ерда хизмат олиб бораётган Қўриқлаш бўлими ходимларининг тунги фаолиятини ўрганди ва хавфсизлик чораларини кучайтириш ва мустаҳкамлаш бўйича масъулларга тегишли топшириқлар берилди.
Қашқадарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати








