Наманган давлат педагогика институти «Қалқон» жамоатчилик гуруҳи аъзолари билан очиқ мулоқот ўтказилди
2025-09-17 13:50:00 / Янгиликлар

Наманган давлат педагогика институти раҳбарлари ҳамда соҳа мутахассислари «Талабалар хавфсизлик куни» доирасида «Қалқон» жамоатчилик гуруҳи аъзолари билан учрашув ўтказди.
Тадбирда жорий йилдаги фаолият натижалари, аввалги йиллардаги тажрибалар таҳлил қилиниб, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва хавфсизликни таъминлашда гуруҳ фаолиятини янада кучайтириш бўйича кенг мулоҳазалар юритилди ва келгусида амалга ошириладиган ишлар юзасидан аниқ йўналишлар белгилаб олинди.
Шунингдек, «Қалқон» жамоатчилик гуруҳининг фаол аъзолари институт раҳбарияти томонидан ташаккурнома билан тақдирланди.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати





