Бухоро туманида жиноятчиликни олдини олиш ва хавфсизликни таъминлаш бўйича кенгайтирилган йиғилиш ўтказилди
2025-09-13 19:40:00 / Янгиликлар

Йиғилишда Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи, ҳуқуқ-тартибот органлари раҳбарлари, маҳаллий корхона ва ташкилотлар вакиллари ва туман ички ишлар бўлими шахсий таркиби иштирок этди.
Тадбирда тумандаги мавжуд криминоген ҳолат таҳлил қилиниб, жиноятлар сони, уларнинг содир этилиш сабаблари ва шарт-шароитлари атрофлича муҳокама этилди.
Бошқарма бошлиғи ўз нутқида жиноятчиликнинг олдини олиш фақат ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар эмас, балки бутун жамоатчилик, маҳаллий раҳбарлар, муассаса ва ташкилотлар иштирокида самарали амалга оширилиши мумкинлигини таъкидлади.
Шунингдек, қонун устуворлигини таъминлаш, профилактик тадбирларни тизимли ташкил этиш, профилактика инспекторлари фаолиятини кучайтириш, аҳоли билан очиқ мулоқотни кенгайтириш юзасидан аниқ вазифалар белгилаб берилди.
Йиғилиш якунида туманда жиноятчиликка қарши курашни янада кучайтириш, барча даражадаги масъул ташкилотлар ўртасида ҳамкорликни мустаҳкамлаш ҳамда аҳоли ўртасида ҳуқуқий тарғибот ишларини фаоллаштириш бўйича зарур қарор ва тавсиялар қабул қилинди.
Бухоро вилояти ИИБ Ахборот хизмати






