ИИВ Малака ошириш институтида тингловчилар қасамёд қабул қилди
2025-09-12 09:00:00 / Янгиликлар

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институтида 2025/2026 ўқув йилида Россия Федерaцияси Ички ишлар вазирлиги олий таълим муассасаларига ўқишга юбориладиган тингловчилар ички ишлар органлари ходимларининг хизмат қасамёдини тантанали қабул қилдилар.
Ички ишлар вазирлиги Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш департаменти бошлиғининг ўринбосари, полковник Умидбек Нуруллаев сўзга чиқиб, профессионал ва халқчил ички ишлар органлари ходимларини шакллантириш, хизмат нуфузини ошириш, жамиятда тинчлик ва барқарорликни, халқимиз осойишталигини таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида тўхталди.
Тадбирда сўзга чиққанлар, кейинги йилларда ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашишда мутлақо янгича тизим яратилгани ҳақида гапирди.
Шу билан бирга қасамёд қабул қилган тингловчиларга келгусидаги ўқишларида, хизмат фаолиятида муваффақият ҳамда ички ишлар органи ходими деган номга муносиб бўлиши ва келажакда эл-юрт тинчлиги ва осойишталигини сақлашдек масъулиятли ишида омад тилади.
ИИВ Малака ошириш институти









