Наманган вилояти Ички ишлар органларининг ходимлари ўртасида «Энг яхши психолог» кўрик-танлови ўтказилди
2025-09-11 12:25:00 / Янгиликлар

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳамда Наманган вилояти ички ишлар бошқармасининг тегишли буйруқларига асосан, Наманган вилояти ички ишлар органларида хизмат қилиб келаётган психолог ходимлар иштирокида «Энг яхши психолог» кўрик-танлови ўтказилди.
Иштирокчилар дастлаб танлов шартлари билан таништирилиб, улардан жанговар тайёргарлик ва ақлий салоҳиятни баҳоловчи Равен матрицалари тести ёрдамида психологик синовдан ўтказилди.
Шундан сўнг психологик билимларни синовдан ўтказиш мақсадида профессор ўқитувчилар раислигида савол-жавоб бўлиб ўтди.
Танлов якунида юқори кўрсаткичларни ва фахрли ўринларни эгаллаган ходимлар тегишли тартибда рағбатлантирилиб, фахрли биринчи ўринни эгаллаган ходим Республика босқичига йўлланмани қўлга киритди.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати









