Фарғона вилояти Фурқат туманида жисмоний ҳамда юридик шахслар учун оммавий сайёр қабул ўтказилди
2025-09-10 21:50:00 / Янгиликлар

Фуқароларнинг ариза ва шикоятларни мулоқот орқали ҳар томонлама ўрганиш ва қонуний ҳал этиш мақсадида белгиланган жадвал асосида вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғи томонидан жойларда оммавий ҳамда сайёр қабуллар мунтазам ўтказиб келинмоқда.
Генерал-майор Азизбек Икрамов томонидан Фурқат туманида ўтказилган ана шундай тадбирда 20 нафар фуқароларнинг турли масалалардаги 20 мурожаатлар қабул қилинди.
Масалаларнинг 6 таси жойида ижобий ҳал этилди. Қолган 14 та мурожаат бўйича комплекс ўрганиш талаб этилиши туфайли ижросини назоратга олинди ҳамда соҳа масъулларига алоҳида вазифалар юклатилди.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати









