Ижтимоий ҳимоя. Ходимларга кўмак
2025-09-10 21:15:00 / Янгиликлар

Сурхондарё вилоятидаги Сариосиё, Жарқўрғон ҳамда Музработ туманлари ички ишлар бўлимларида хизмат олиб бораётган ходимларнинг яшаш хонадонларида қурилиш ишлари олиб борилаётгани сабабли ҳашарлар ташкил этилиб, ходимлар томонидан беғараз ижтимоий кўмак кўрсатилди.
Шунингдек, автотранспорт воситаларини сотиб олиш, тураржойини таъмирлаш ва яшаш шароитини яхшилаш учун фоизсиз қарз олиш ҳамда уй-жой харид қилиш учун дастлабки бадал пулининг 25 фоизи тўлаб берилишида амалий ёрдам сўралган мурожаатлар қабул қилиниб, «Э-ижтимоий-ҳимоя.иив.уз» ягона интерактив хизматлар порталига навбатга қўйиш ишлари давом этмоқда.
Феруза РАҲМОНҚУЛОВА, ўз мухбиримиз.
Сурхондарё вилояти.
