Ички ишлар вазирлиги Академияси масъуллари томонидан ИИВ Бухоро академик лицейида ўрганишлар олиб борилди
2025-09-09 10:00:00 / Янгиликлар

Бунда, ўқувчи-ёшларга яратилган таълим ва тарбия шароитлари ўрганилиб, мавжуд инфратузилма, моддий-техник база, ўқув жараёнлари билан яқиндан танишилди.
Академик лицейдаги таълим сифати ва самарадорлигини янада ошириш мақсадида билим даражасини назорат қилишда рақамлаштириш механизмларини жорий этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқилди.
Шунингдек, профессор-ўқитувчилар ўртасида тажриба алмашишни ташкил этиш, фанлар бўйича ўқув дастурларини такомиллаштириш ҳамда юқори малакали мутахассисларни жалб этиш юзасидан аниқ йўналишлар белгилаб олинди.
Бухоро вилояти ИИБ Ахборот хизмати









