Бухоро вилояти ИИБда аҳоли мурожаатларини ўрганиш мақсадида навбатдаги қабул бўлиб ўтди
2025-09-07 19:40:00 / Янгиликлар

Давлатимиз раҳбари томонидан «Халқни рози қилиш!» йўлида барча раҳбарлар бирдек ҳаракат қилиши, халқ дардини ўз дарди каби ҳис этиб фаолият олиб бориши асосий вазифа этиб белгиланган.
Айни шу мақсадда бугун 07 сентябрь куни Бухоро вилояти ИИБ бошлиғининг навбатдаги шахсий қабули бўлиб ўтди.
Қабул давомида ўттиздан ортиқ фуқаролар ўзларининг тергов - суриштирув, йўл ҳаракати хавфсизлиги, моддий ёрдам, оила турмуш доирасидаги низоларга барҳам бериш, мол-мулк можароси, пул-олди берди масаласи ва бошқа бир қатор ички ишлар соҳасига оид масалалар юзасидан мурожаатлар қилишди.
Мулоқот давомида кўтарилган муаммоларни айримлари ҳал этилган бўлса, ўрганиш учун вақт талаб этиладиган мурожаатлар алоҳида назоратга олиниб, масъулларга ҳал этиш топшириғи берилиб уларнинг ижроси назоратга олинди.
Бу каби учрашувлар фуқароларнинг мурожаатларига бевосита ечим топиш, уларнинг муаммоларини тезкор ҳал қилишга хизмат қилади.
Бухоро вилояти ИИБ Ахборот хизмати









