Андижон вилояти ИИБ бошлиғининг навбатдаги шахсий қабули бўлиб ўтди
2025-09-07 19:20:00 / Янгиликлар

Фуқароларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, ҳафта давомида кундалик меҳнат фаолият билан банд бўлган аҳолига қулайлик яратиш мақсадида бугун 7 сентябрь куни Андижон вилояти ИИБ бошлиғи, полковник Санжар Джабаров томонидан навбатдаги шахсий қабул ўтказилди.
Қабул давомида вилоятнинг турли ҳудудларидан келган фуқаролар ички ишлар органлари фаолиятига оид кўплаб масалалар билан мурожаатлар қилишди. Фуқаролардан келиб тушган ҳар бир мурожаат синчковлик билан ўрганилиб, уларнинг аксарияти ижобий ҳал этилди.
Айрим мурожаатлар юзасидан малакали ҳуқуқий тушунтиришлар берилган бўлса, кўриб чиқиш талаб этиладиган мурожаатларнинг ижроси алоҳида назоратга олинди.
Бу каби шахсий қабуллар фуқароларнинг давлат органларига бўлган ишончини янада мустаҳкамлаши билан аҳамиятлидир.
Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати









