Маҳаллага хавфсизлик, фуқарога хотиржамлик — Давлат раҳбарининг қарор ва топшириқлари ижрода
2025-09-07 11:40:00 / Янгиликлар

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2025 йилда республика маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратиш ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш тизими самарадорлигини янада ошириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида Ички ишлар вазири ўринбосари, генерал-майор Бекмурод Абдуллаев томонидан Бухоро вилоятида ўрганиш олиб борилмоқда.
Мазкур қарор ижроси доирасида Бухоро шаҳридаги «Шайх-ул Олам» маҳалласида амалга оширилаётган ишлар ўрганилиб, мавжуд муаммолар таҳлил қилинди ҳамда мутасаддиларга аниқ топшириқлар берилди.
Жиноятчиликни олдини олишда маҳалла фаоллари, корхона ва ташкилотлар билан ҳамкорликни кучайтириш, ижтимоий-профилактика ишларини тизимли йўлга қўйиш бўйича муҳим вазифалар белгиланди.
ИИБ ЖХД Ахборот хизмати







