Наманган вилояти ИИБ раҳбарияти томонидан «Нурли маскан» ўқитувчи ва ўқувчиларига байрам совғалари улашилди
2025-09-07 11:55:00 / Янгиликлар

Наманган вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғининг тегишли буйруғига асосан, бошқарма раҳбарияти томонидан Косонсой туманида жойлашган 45-сонли кўзи ожизлар мактаб интернати тарбияланувчилари ва ўқитувчиларини Мустақиллигимизнинг 34 йиллиги ҳамда билимлар куни билан табриклаб, уларга байрам совғалари улашилди.
Бошқарма раҳбарияти томонидан ўқувчиларга ёш билимдонлар ўртасида ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, илм-маърифат йўлидан бориш, ўз билим ва истеъдодларини янада юксалтириб бориш тўғрисида тушунчалар берилди.
Тадбир сўнггида Ички ишлар вазирлиги ҳамда вилояти Ички ишлар бошқармаси раҳбариятининг табриклари етказилиб, янги ўқув йилида барчага омад тиланди.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати









