Навоий вилояти ИИБ томонидан Навоий шаҳар ҳудудида содир этилган жиноят юзасидан муҳокама йиғилиши ўтказилди
2025-09-05 11:45:00 / Янгиликлар

Маҳаллаларда жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш ҳамда фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш борасида кўплаб тарғибот-ташвиқот ишлари амалга оширилаётганига қарамай, айрим шахслар томонидан зарарли одатларга ружу қўйиш ва жаҳлга эрк бериш оқибатида салбий ҳолатларнинг содир этилиш ҳолатлари учраб турибди.
Навоий шаҳар «Зарафшон» маҳалласида содир этилган яна бир жиноят сабаб мутасаддилар иштирокида муҳокама йиғилиши ташкил этилди. Воқеа кенг жамоатчилик билан муҳокама этилиб, унинг келиб чиқиш сабаб ва омиллари хусусида суҳбатлашилди. Шунингдек, маҳалла ҳудудида келгусида жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, бунда атроф-муҳитга нисбатан лоқайд ва эътиборсиз бўлмаслик лозимлиги таъкидланди.
Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати




