Хоразм вилояти ИИБ раҳбарияти «Билимлар куни» тадбирида иштирок этди
2025-09-03 09:00:00 / Янгиликлар

Хоразм вилоятининг Урганч туманидаги 10-сонли умумтаълим мактабида ўтказилган «Билимлар куни» тадбирида Хоразм вилояти ИИБ бошлиғи, полковник Абдумажид Шермухамедов иштирок этди.
660 ўқувчи ўрнига эга мазкур мактаб биноси 10 млрд 600 млн маблағ сарфланиб, қисқа муддатда қурилиб, янги ўқув йилида фойдаланишга топширилди.
Қурилиш ишларини қисқа муддатда, сифатли қилиб бажарган қурилиш корхонаси раҳбарига миннатдорчилик рамзи сифатида, миллий тўн кийдирилиб, қимматбаҳо совға билан тақдирланди.
Шундан кейин, маҳалладаги нуроний отахонлар ва кекса педагог фахрийлар иштирокида рамзий лента кесилиб, ўқувчилар шинам синф хоналарига таклиф этилди.
Хоразм вилояти ИИБ бошлиғи ва Урганч тумани Ҳокими томонидан 1-синф ўқувчиларига чиройли портфель ва ўқув қуроллари тўпламидан иборат «Президент совғаси» топширилди.
Хоразм вилояти ИИБ Ахборот хизмати








