Бухоро вилояти ИИБ раҳбарияти «Ватан учун, миллат учун, халқ учун!» шиори остида Шофиркон туманининг 13-сонли умумтаълим мактабида ўтказилган «Билимлар куни» тадбирида иштирок этди
2025-09-03 09:00:00 / Янгиликлар

2025 йил 2 сентябрь санасидан бошлаб бутун республикамиз миқёсида умумий ўрта таълим мактабларида янги ўқув йили бошланди.
Бухоро вилоятидаги жами 581 та ўрта таълим мактабларида 345 484 нафар ўқувчи ёшлар таълим-тарбия олишга киришмоқда.
Бухоро вилояти ички ишлар бошқармаси бошлиғи Шофиркон туманида жойлашган,13-сонли умумтаълим масканида бўлиб, биринчи қўнғироқ байрам тадбирида иштирок этди.
Тадбир аввалида бошқарма бошлиғи сўз олиб илк қадамлар ила мактаб остонасига қадам қўйган болакайлар ўзлари учун керакли бўлган билимларни устозларидан олиб, Ватанимиз учун муносиб ўғил-қизлар бўлиб етишишига, эртанги ёруғ келажагимизнинг мустаҳкам таянчи ва ишончи бўлишига умид қилишини билдирди.
Ўқувчи ёшлар орасида китобхонликни кенг тарғиб қилиш ва уларни маънавий дунёқарашини янада бойитиш мақсадида келажак эгаларига бошқарма бошлиғи томонидан китоблар жамланмаси совға қилинди. Куй қўшиқ садолари ила давом этган тадбир давомида барчага ўзгача ҳуш кайфият бағишлади.
Шундан сўнг биринчи қўнғироқ садолари ила илк ўқув жараёнлари мустақиллик дарси билан бошланди.
Унда ўқувчиларга мустақилликка эришиш тарихи, истиқлол даврида бунёдкорлик ҳамда эришилган ютуқлар ва уларнинг аҳамияти ҳақида батафсил маълумотлар берилди.
Бухоро вилояти ИИБ Ахборот хизмати









