Ички ишлар вазирлиги раҳбарияти ИИВ Қоровул қўшинлари қўмондонлигига қарашли 7536-сонли ҳарбий қисмга ташриф буюрди
2025-09-03 09:00:00 / Янгиликлар

Ички ишлар вазири ўринбосари генерал-майор Баходир Юлдашевич Мирзарахимов ИИВ Қоровул қўшинлари қўмондонлигига қарашли 7536-сонли ҳарбий қисмга ташриф буюриб, ҳарбий хизматчиларни Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг ўттиз тўрт йиллиги муносабати билан шахсий таркибни табриклаб, келгусида хизмат фаолиятлари юзасидан улкан зафарлар тилади.
Шунингдек, Вазир ўринбосари ҳарбий хизматчилар билан учрашув чоғида дунё ва қўшни давлатлардаги вазиятлардан тўғри хулоса чиқариш, ватанпарварлик билан хизмат олиб бориш, ҳарбий қисмда интизом ва тартибни таъминлаш, интизомсизлик ҳолатларига йўл қўймаслик ҳамда хизматчиларнинг ижтимоий-маъмурий жиҳатдан қулай шарт-шароитларда фаолият юритишлари учун масъул раҳбарларга тегишли кўрсатмалар берди.
Тадбир давомида вазир ўринбосари ҳарбий хизматчилар учун яратилган шарт-шароитлар — ётоқхона, ошхона ва бошқа маиший хизмат хоналарини кўздан кечирди.
Аскарларга интизомбузарлик ҳолатларига йўл қўймаслик ва бир-бирлари билан хушмуомала бўлиш зарурлиги таъкидланди.
ИИВ Транспорт ва туризм объектларида хавфсизликни таъминлаш департаменти Ахборот гуруҳи









