Фарғона вилояти ИИБ бошлиғи Бешариқ туманида янги ўқув йилига тайёргарлик жараёнлари билан танишди
2025-09-02 11:05:00 / Янгиликлар

Ташриф давомида “Идеал” номли хусусий мактабнинг очилиш маросимида иштирок этилди.
Бундан ташқари, тумандаги 2-мактабда янги ўқув йилига тайёргарлик ҳолати ўрганилди.
Шунингдек, туман ҳокимлигида ўтказилган хизмат олди йўриқномасида иштирок этган вилоят ИИБ бошлиғи таълим соҳасида тартиб-интизом, давомат масалаларига алоҳида тўхталиб, мутасаддиларга аниқ вазифалар юклатди.
Ташриф давомидаги мулоқотлар ва берилган кўрсатмалар янги ўқув йилини юқори даражада, хавфсиз ва тартибли ташкил этишга хизмат қилади.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати




