Ички ишлар вазирлиги томонидан навбатдаги махсус автотранспорт воситалари ҳудудларга топширилди
2025-09-01 14:30:00 / Янгиликлар

Ички ишлар вазири топшириғига асосан, «Хавфсиз шаҳар» тизимларини ривожлантириш маркази моддий-техник базасини мустаҳкамлаш мақсадида республиканинг барча ҳудудларига махсус жиҳозланган автотранспорт воситалари топширилди.
Жумладан, навбатдаги янги махсус транспорт воситалари байрам арафасида Наманган вилояти, Сирдарё вилояти, Фарғона вилояти ҳамда Тошкент шаҳри бўлимларига берилди.
Таъкидлаш лозим, топширилган автотранспорт воситалари видеокузатув тизимларини жойларга етказиш ва ўрнатишда қулайлик яратади, профилактик тадбирларни самарали ўтказиш имконини беради. Шунингдек, маҳаллаларда хавфсиз муҳитни яратишга хизмат қилади.
Барча ҳудудий бўлимларга топширилган ушбу транспорт воситалари Президент қарорларида белгиланган вазифаларнинг амалда бажарилишини таъминлаш ва «Хавфсиз шаҳар» лойиҳасини изчил йўлга қўйишда муҳим аҳамият касб этади.







