Қашқадарё вилояти Ички ишлар бошқармасида Мустақиллигимизнинг 34 йиллигига бағишланган тантанали байрам тадбири бўлиб ўтди
2025-08-31 09:00:00 / Янгиликлар

“Ватан учун, миллат учун, халқ учун!” шиори остида давлатимиз мустақиллигининг 34 йиллиги байрами муносабати билан тадбир бўлиб ўтди.
Шодиёналари арафасида вилоят Ички ишлар бошқармаси Мажлислар залининг очилиш тадбири бўлиб ўтди.
Бошқарма соҳавий хизматлари ва таркибий бўлимлари ходимлари, фахрийлар, оммавий ахборот воситалари вакиллари жам бўлган тадбирни вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғи полковник Абдувохид Исмоилов очди.
Муҳтарам Президентимиз раҳнамолигида мамлакатимизда кейинги йилларда ўтказилаётган ислоҳотларда бош мезон Инсон манфаатига қаратилиб, бир қатор имтиёз ва имкониятлар яратилаётганини таъкидлади.
Жумладан, ички ишлар органлари ходимларини хизмат уйлари ва тураржой билан таъминлаш, шарт-шароитлар яратиш, маданий тадбирлар учун бинолар қуришга алоҳида эътибор қаратилаётир, — деди бошқарма бошлиғи ўз сўзида. — Қашқадарё вилояти ички ишлар бошқармаси ходимлари учун Мажлислар залининг жорий таъмирдан чиқарилиб, фойдаланишга топширилгани ана шундай хайрли ташаббуснинг амалдаги ифодаси бўлди.
Шундан сўнг, “Ватан учун, миллат учун, халқ учун!” шиори остида давлатимиз мустақиллигининг 34 йиллиги байрами муносабати билан тадбир бўлиб ўтди.
Унда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 24 август кунидаги Фармонига асосан давлат мукофоти ва Ички ишлар вазирининг буйруғи билан “Аъло хизматлари учун”, I-II-III-даражали “Бенуқсон хизматлари учун” кўкрак нишонлари, “Фахрий ёрлиқ”, қўл соати ва пул мукофоти ҳамда рағбатлантириш тариқасида муддатидан олдин берилган унвон ўз эгаларига топширилди.
“Тўмарис издошлари” Республика мусобақасида 3-ўринни қўлга киритган хотин-қизлар жамоасига медаллар ва кубок ҳамда мактаб ўқувчилари ўртасида ўтказиладиган “Яшил чироқ – 2025” мусобақасининг Республика босқичида фахрли иккинчи ўринни қўлга киритганлиги учун Қарши шаҳар 4-мактабнинг “Тарғиботчилар“ жамоаси ва мураббийлари китоблар жамланмаси билан тақдирланди.
Қашқадарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати







