Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институтида мамлакатимизнинг мустақилликка эришганига 34 йил тўлиши муносабати билан тантанали байрам тадбири бўлиб ўтди
2025-08-31 09:00:00 / Янгиликлар

«Ватан учун, миллат учун, халқ учун!» шиори остида ташкил этилган ушбу тадбир юртга бўлган садоқат, миллий қадриятларга эҳтиром ва фидойилик ғояларини янада мустаҳкамлашга қаратилди.
Тадбирда институт раҳбарияти, профессор-ўқитувчилар ва ходимлар иштирок этди. Тадбирда истиқлолнинг тарихий аҳамияти, Ички ишлар органларининг мустақиллик даврида тутган ўрни ва бугунги кундаги бурчи ҳақида сўз юритилди.
Шундан сўнг, Институт бошлиғи, полковник Олимжон Ахмедов томонидан ўз хизмат бурчига масъулият билан ёндашиб, жанговар ва касбий тайёргарлик машғулотларида сафдошларига ўрнак бўлиб келаётган профессор-ўқитувчилар ва ходимлар байрам муносабати билан Ички ишлар вазири ва Институт бошлиғи буйруғи билан рағбатлантирилган мукофотлар топширилди.
Бундай тадбирлар орқали хизмат бурчини адо этаётган ходимларда юртга муҳаббат, ҳалоллик ва масъулият туйғуси янада кучаяди.
ИИВ Малака ошириш институти









