Навоийда “Энг яхши ҳудудий ички ишлар органи бошлиғи” кўрик-танловининг вилоят босқичи ўтказилди
2025-08-28 09:00:00 / Янгиликлар

Мутахассис ходимларни рағбатлантириш, уларнинг малакасини ошириш, ўз устида ишлашига имконият яратиш мақсадида бир қатор маънавий-маърифий ҳамда спорт тадбирлари ташкил этилмоқда.
Хусусан, Навоий вилояти ИИБнинг барча шаҳар-туман ИИБ раҳбарлари иштирокида “Энг яхши ҳудудий ички ишлар органи бошлиғи” кўрик-танлови ўтказилди.
Унда иштирокчилар жисмоний ва жанговар тайёргарлик, хизматга оид меъёрий ҳужжатларнинг юритилиши бўйича якка тартибдаги суҳбат ҳамда мантиқий фикрлаш даражасини аниқлашга қаратилган психологик тест синови шартларида ўзаро баҳслашдилар.
Жараёнда ички ишлар бўлимлари раҳбарлари белгиланган талаблар асосида баҳоланди.
Натижаларга кўра 3-ўринни Конимех тумани Ички ишлар бўлими бошлиғи, 2-ўринни Кармана тумани ИИБ бошлиғи эгаллаган бўлса, 1-ўринга Хатирчи тумани Ички ишлар бўлими бошлиғи Обиджон Рўзимуродов муносиб кўрилди ва республика босқичига йўлланмани қўлга киритди.
Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати





