Андижон вилояти ИИБнинг ёш ходимлар жамоаси мини футбол мусобақасида ғолибликни қўлга киритди
2025-08-28 09:00:00 / Янгиликлар

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Андижон вилоят Кенгаши ташаббуси билан «Ватан учун, миллат учун, халқ учун» шиори остида ҳарбий қисм ва муассасаларидаги ёш ҳарбий хизматчилари ўртасида спортнинг «Мини футбол» тури бўйича «Иттифоқ кубоги» спорт мусобақаси ўтказилди.
Ушбу мусобақада жами 10 та жамоа иштирок этиб «Иттифоқ кубоги» учун кураш олиб боришди.
Муросасиз ва қизғин давом этган мусобақа якунида фахрли
1-ўринни Андижон вилояти ИИБ жамоаси;
2-ўринни Миллий гвардия бўйича Андижон вилоят бошқармаси жамоаси;
3-ўринни ДХХ қарашли ҳарбий қисм жамоалари эгаллади.
Ғолиблар Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Андижон вилоят Кенгашининг кубоги ҳамда қимматбаҳо совғалар билан тақдирландилар.
Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати






