Ички ишлар вазирлиги раҳбарияти томонидан Хоразм вилояти ҳудудларида ўрганишлар олиб борилмоқда
2025-08-26 12:20:00 / Янгиликлар

Вазири ўринбосари генерал-майор Баходир Мирзарахимов ҳузурида, Хоразм вилояти ҳудудларида криминоген вазиятни барқарорлаштириш, жиноятчиликни жиловлаш, ҳуқуқбузарликларга қарши курашиш, жамоат тартибини сақлаш, йўл-ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш борасида амалга оширилган ишлар юзасидан йиғилиш ўтказилиб, эришилган ютуқлар билан бир қаторда йўл қўйиб келинаётган тизимли камчиликлар ҳам санаб ўтилди.
Жиноятчиликнинг айрим турлари ошган ҳудуд мутасадди раҳбарларига бу борада амалга оширилиши лозим бўлган ташкилий, тезкор ҳамда профилактик тадбирлар хусусида кўрсатма ҳамда топшириқлар берилди.
Вилоятда жиноят ва ҳуқуқбузарликларни барвақт олдини олиш борасида амалга оширилиши лозим бўлган галдаги вазифалар хусусида сўз юритиб, шахсий таркиб ўртасида турли коррупциоген ҳолатлар, айниқса, тамагирликка йўл қўймаслик, хизмат ва ижро интизоми ҳамда қонунийликни мустаҳкамлаш борасида ўзининг тавсия ва талабларини етказди.
Тадбир якунида вилоят ҳудудида жамоат тартибини сақлаш, фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш, жиноятчиликни жиловлаш борасидаги манзилли ишларни бажаришда сансоларликка йўл қўйган, масъулият билан ёндашмаган мутасаддиларга нисбатан таъсир чораларини қўллаш тўғрисида қарорлар қабул қилинди.
Хоразм вилояти ИИБ Ахборот хизмати






