Наманган вилояти ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар раҳбарларининг ўрганишлари давом этмоқда
2025-08-26 13:50:00 / Янгиликлар

Вилоят ҳудудида Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг ўттиз тўрт йиллик байрамини муносиб тарзда нишонлаш ва оммавий тадбирлар давомида фуқаролар тинчлиги ҳамда жамоат хавфсизлигини таъминлаш устувор вазифа этиб белгиланган.
Наманган вилояти ИИБ ва Миллий гвардия бошқармаси бошлиқлари навбатдаги Норин, Учқўрғон, Уйчи, Чортоқ, Янгиқўрғон ва Косонсой туманларида бўлиб, ушбу ҳудудларда байрам тадбирлари ташкил этиладиган жойлар туман раҳбарлари иштирокида кўздан кечирилди.
Ўрганишлар давомида белгиланган хавфсизлик чора-тадбирлари билан яқиндан танишилиб, аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича топшириқлар берилди.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати


