Қашқадарё вилояти ИИБ Қўриқлаш хизмати ходимларига янги хизмат автомашиналари топширилди
2025-08-26 12:25:00 / Янгиликлар

Мустақиллигимизнинг 34 йиллиги байрами арафасида Қашқадарё вилояти ИИБ Қўриқлаш хизмати ходимларининг бириктирилган ҳудудларда ҳуқуқбузарликлар ва жиноятларни олдини олиш, жамоат ва фуқаролар ҳамда мол-мулклар хавфсизлигини таъминлаш ишларида тезкорликни таъминлаш мақсадида 14 та махсус жиҳозланган “Cobalt” русумли хизмат автомашиналар топшириш тадбири бўлиб ўтди.
Тадбирда вилоят ИИБ бошлиғи полковник Абдувохид Исмоилов хизмат автомашиналарини калитини қўриқлаш хизмати ходимларига тантанали равишда топширди.
Қашқадарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати







