Ички ишлар вазирлиги раҳбарияти томонидан Хоразм вилояти ҳудудларида ўрганишлар олиб борилмоқда
2025-08-25 18:45:00 / Янгиликлар

Ички ишлар вазири ўринбосари, генерал-майор Баходир Юлдашевич Мирзарахимовнинг Хоразм вилоятида ўрганишлар олиб бормоқда.
Дастлаб Урганч шаҳар Ички ишлар бошқармасининг хизмат фаолияти ўрганилди. Шаҳар ҳудудида ҳуқуқбузарлик ва жиноятнинг олдини олиш борасида профилактик чора-тадбирлар, профилактика инспектори, инспектор-психолог ва маҳалла еттилигининг амалга оширилаётган ишлар атрофлича таҳлил қилиниб, амалга оширилиши лозим бўлган ишлар юзасидан аниқ вазифалар белгилаб берилди.
Шунингдек Урганч шаҳридаги “Мустақиллик“ ва “Навбаҳор“ маҳаллалари еттилиги манзилли ўрганилиб, аҳоли билан доимий алоқада бўлиш, давлатимиз раҳбарининг «2025 йилда республика маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратиш ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш тизими самарадорлигини янада ошириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида», шунингдек Вазирлар Маҳкамасининг «Обод ва хавфсиз маҳалла» тамойили асосида маҳаллаларда ижтимоий профилактика тизими самарадорлигини ошириш чора тадбирлари тўғрисида»ги қарорлари ижроси юзасидан амалга оширилган ишлар билан яқиндан танишилди.
Вазир ўринбосарининг Хоразм вилоятидаги ўрганишлари давом этмоқда.
Хоразм вилояти ИИБ Ахборот хизмати






