Бухоро вилояти ИИБ бошлиғи томонидан шахсий қабул ўтказилди
2025-08-25 11:50:00 / Янгиликлар

Республикамизда масъул ташкилот ва идоралар раҳбарлари томонидан аҳолининг муаммоларини ўрганиш ва бартараф этиш бугуннинг энг долзарб масалаларидан бирига айланди. Шу боисдан юртдошларимизнинг ўз турмушидан ва бугунги кунидан рози бўлиб яшашини таъминлаш ҳар бир раҳбарга алоҳида масъулият юкламоқда.
Фуқаролар томонидан суд-ҳуқуқ масалалари бўйича келиб тушаётган ариза ва шикоятларни аҳоли билан бевосита мулоқот қилиш орқали ҳар томонлама чуқур ўрганиш ва қонуний ҳал этиш, фуқароларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, ҳафта давомида кундалик меҳнат фаолияти билан банд бўлган аҳолига қулайлик яратиш ҳамда мурожаат қилувчиларнинг Ички ишлар органлари раҳбарлари билан очиқ мулоқот қилишларини осонлаштириш мақсадида, бугун 24 август куни Бухоро вилояти ички ишлар бошқармаси бошлиғининг навбатдаги жисмоний ва юридик шахслар билан шахсий қабул ўтказилди.
Қабул давомида йигирмадан ортиқ фуқаролар ўзларининг тергов — суриштирув, йўл ҳаракати хавфсизлиги, моддий ёрдам, оила турмуш доирасидаги низоларга барҳам бериш, мол-мулк можароси, пул олди берди масаласи ва бошқа бир қатор ички ишлар соҳасига оид масалалар юзасидан мурожаатлар қилишди.
Мулоқот давомида кўтарилган муаммоларни айримлари ҳал этилган бўлса, Ўрганиш учун вақт талаб этиладиган мурожаатлар алоҳида назоратга олиниб, масъулларга ҳал этиш топшириғи берилиб уларнинг ижроси назоратга олинди.
Бухоро вилояти ИИБ Ахборот хизмати









