ИИВ Жиззах академик лицейида вилоят ИИБ бошлиғининг навбатдаги шахсий қабули ўтказилди
2025-08-25 10:15:00 / Янгиликлар

Жиззах вилояти ИИБ бошлиғининг ИИВ Жиззах академик лицейида навбатдаги шахсий қабули ўтказилди. Мазкур тадбирда 25 кишининг ижтимоий, иқтисодий ва ҳуқуқий масалаларига масъуллар иштирокида ечим изланди.
Хусусан, иш жойини ўзгартириш, мол-мулк можароси, қонунбузарга чора кўриш, оилавий келишмовчилик, йўл белгилари ўрнатиш, пул олди-берди, ижтимоий ҳимоя, ўғирлик, товламачилик ва фирибгарлик, тергов-суриштирувга оид масалалар кўтарилди. Бир неча ёшлар ички ишлар органларида хизмат қилиш истагини билдиришди.
Шахсий қабулда мурожаатларнинг жойида ҳал қилинишига эътибор қаратилиб, қўшимча ўрганиш ва қонуний қарор қабул қилиш учун вақт талаб қилганлари иш юритувга олиниб, соҳавий хизматлар раҳбарларига вазифалар юкланди.
Жиззах вилояти ИИБ Ахборот хизмати







