Фарғона вилоят ИИБ бошлиғи томонидан фуқаролар учун навбатдаги қабул ўтказилди
2025-08-24 18:40:00 / Янгиликлар

Фуқароларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, ҳафта давомида кундалик меҳнат фаолият билан банд бўлган аҳолига қулайлик яратиш, уларнинг Ички ишлар органлари раҳбарлари билан очиқ мулоқот қилишларини таъминлаш мақсадида Фарғона вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи генерал-майор Азизбек Икрамов томонидан бугун қабуллар ўтказилди.
Қабул давомида 62 та фуқаролардан турли масалаларда жами 67 та мурожаатлар келиб тушди. Улардан 17 таси жойида ижобий ҳал этилди.
Қолган 50 та мурожаат бўйича комплекс ўрганиш талаб этилиши туфайли ижросини назоратга олиш ва ечимини таъминлаш бўйича масъулларига алоҳида вазифалар юклатилди.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати








