Келгусидаги хизмат фаолиятларига зафарлар тиланди
2025-08-24 14:55:00 / Янгиликлар

Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институтида ички ишлар органларининг барча даражадаги бўлим бошлиқлари, туман (шаҳар-тармоқ) бошлиғининг ўринбосарлари лавозимига тайинлаш учун ўқув курси, ҳамда навбатдаги «подполковник» ва «майор» махсус унвонини бериш учун навбатдаги махсус малака ошириш, офицерлик лавозимига тайинлаш учун қайта тайёрлаш, Қоровул қўшинлари ходимларининг касбий тайёргарлик ўқув курслари якунланиши муносабати билан битирув тадбирлари бўлиб ўтди.
Ўқув курсида назарий ва амалий машғулотлар профессор-ўқитувчилар ва соҳавий хизматларнинг тажрибали амалиёт ходимлари томонидан замонавий ахборот коммуникация технологияларини қўллаган ҳолда интерфаол усулларда давра суҳбати, баҳс-мунозара, семинар-тренинг, амалий машғулот шаклида олиб борилди.
Машғулотларда тингловчиларнинг касбий, ҳуқуқий, ижтимоий-сиёсий, жанговар-жисмоний, руҳий, тиббий тайёргарлигини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилди. Фуқаролар билан мулоқотларда юзага келадиган ностандарт вазиятлар, муаммоли ҳолатлар юзасидан Институт профессор-ўқитувчилари томонидан тайёрланган видеолавҳалар орқали мавзуларга доир ҳуқуқий ечим ва тавсиялар кўрсатилди.
Шунингдек, дам олиш кунлари «Ички ишлар органлари тарихи музейи», «Шаҳидлар хиёбони», «Ғалаба» ва «Янги Ўзбекистон» боғларига экскурсиялар ташкил этилди.
Тадбирда сўзга чиққанлар соҳани билимли, замонавий фикрлайдиган, юксак инсоний ва етук салоҳиятга эга кадрлар билан тўлдириш бўйича бир қатор чора-тадбирлар амалга оширилаётганлиги эътироф этдилар.
ИИВ Малака ошириш институти Матбуот хизмати









