Қарор ва ижро. Ҳар лаҳзада муҳим
2025-08-21 07:40:00 / Янгиликлар

Президентимизнинг 2024 йил 18 декабрдаги «Ички ишлар органларининг йўл ҳаракати қоидаларини бузиш билан боғлиқ маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш соҳасидаги фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида»ги қарорига асосан, Қашқадарё вилояти ИИБ ЖХХ ЙҲХБ тасарруфида Маъмурий амалиёт маркази фаолияти йўлга қўйилди.
Марказга кирган фуқаролар «reseption» хизматидан керакли маълумотни олиб, бу ердаги бешта гуруҳдан бирига мурожаат қилиши мумкин. Ҳар бир гуруҳнинг ўз вазифаси бўлиб, улар фуқаролар мурожаатларини қабул қилиб, ижросини таъминлаш, мурожаатчиларга ҳуқуқий тушунтириш бериш билан бирга, профилактик ишларни ҳам амалга оширмоқда. Шу билан бирга, марказда узлуксиз равишда «Call марказ» тезкор алоқа тармоғи фаолият кўрсатмоқда.
Ҳар бир ҳайдовчи ва пиёда ҳушёрлик билан йўлларда ҳаракатланса, нохуш ҳодисалар содир этилишига имкон қолмайди. Бироқ Қашқадарё вилоятида жорий йилнинг ўтган даврида рўй берган 653417 та қоидабузарлик юзасидан тегишли қарорлар чиқарилган. Афсуски, улар орасида қўпол қоидабузарликлар сони 509724 тани ташкил этди. Шундан 755 та ҳолатда ҳайдовчилар спиртли ичимлик истеъмол қилган ҳолда рулга ўтирган. Жумладан, жорий йилнинг 4 май куни Китоб туманида «Cobalt» русумли автомашина ҳайдовчиси А.Ф. спиртли ичимлик истеъмол қилиб автомашина бошқариб юргани ЙПХ инспекторлари томонидан аниқланган ва унга нисбатан тегишли қонуний чора кўрилган.
Содиқ РАҲИМОВ, ўз мухбиримиз.
Қашқадарё вилояти.
