Андижон вилоятида криминоген вазияти оғир маҳаллаларда амалга оширилаётган ишлар бўйича танқидий муҳокама йиғилиши ўтказилди
2025-08-20 19:35:00 / Янгиликлар

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025-йил 3-январдаги ПҚ-1-сон Қарорида белгилаб берилган вазифалардан келиб чиқиб, Андижон вилояти прокурори Муродилло Абдуҳакимов ҳамда вилоят ИИБ бошлиғи Санжар Джабаровлар раислигида вилоятдаги криминоген вазияти оғир бўлган 97 та ва 5-йилдан буён «қизил» тоифадан чиқмаётган 9 та маҳаллаларда амалга оширилаётган ишлар, уларга бириктирилган масъул раҳбарларнинг фаолияти танқидий муҳокама қилинди.
Муҳокамада юқоридаги маҳаллаларга бириктирилган масъуллар, «маҳалла еттилиги» аъзолари иштирок этдилар.
Тадбир давомида ҳар бир маҳалланинг жиноятчилик аҳволидан келиб чиқиб, кўплаб олдини олиш мумкин бўлган жиноятларни содир этилишига имкон яратиб, маҳаллаларда ҳамкорликдаги профилактик тадбирларни талаб даражасида ташкил этмаган «маҳалла еттилиги» вакиллари ва бошқа масъулларнинг фаолияти кескин танқид остига олинди.
Шунингдек, маҳаллаларда профилактик тадбирларни кучайтириш, аҳоли гавжум ҳудудларни замонавий кузатув камералари билан жиҳозлаш, аҳоли ўртасида ҳуқуқий маданиятни ошириш, виртуал профилактикани янада жадаллаштириш юзасидан аниқ вазифалар белгилаб берилди.
Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати









