ИИВ Қоровул қўшинлари ҳарбий хизматчилари Давлатимиз Мустақиллигининг 34 йиллик байрами олдидан ўтказилаётган навбатдаги тадбирларда фаол тарзда иштирок этишмоқда
2025-08-20 19:40:00 / Янгиликлар

Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 34 йиллик байрами олдидан ҳудудларда ўтказилаётган маънавий-маърифий ва кўнгилочар тадбирларда ИИВ Қоровул қўшинлари ҳарбий хизматчилари жадаллик билан иштирок этиб келишмоқда, жумладан, навбатдаги тадбирларда 7531-ҳарбий қисмда мамлакатимиз ва халқаро майдонларда юртимиз шарафини муносиб ҳимоя қилиб келаётган спортчилар билан учрашув ташкил этилди, яна бир гуруҳ ҳарбий хизматчилар билан эса Тошкент шаҳрида жойлашган биринчи президентимиз Ислом Каримов музейига ташриф буюриб, музей фаолияти билан яқиндан танишишди. 7532-ҳарбий қисм ҳарбий қисм ҳарбий хизматчилари ҳам Навоий шаҳридаги Хотира майдонида бўлиб, ватан учун жонини бахшида этган аждодларимиз хотирасини ёдга олишди. 7533-ҳарбий қисмда эса Қарши шаҳридаги мактаб ўқувчи ёшлар учун Очиқ эшиклар куни ташкил этилиб, унда ёшларни она ватанга садоқат туйғуларини шакллантириш, уларни ҳарбий касбга қизиқтириш мақсадида қизиқарли чиқишлар намойиш этилди, 7536-ҳарбий қисм ҳарбий хизматчилари ва уларнинг оила аъзолари «Buxoro Cinema» кинотеатрига ташриф буюриб, уларга ватанпарварлик руҳидаги фильмлар намойиш этилди.
Айтиш жоиз, ушбу тадбирлар ҳарбий хизматчиларни она ватанга садоқат руҳида тарбиялаш, уларда ватанпарварлик туйғуларини янада шакллантиришга хизмат қилади.
Бу каби тадбирлар жойларда давом этмоқда.
ИИВ Қоровул қўшинлари қўмондонлиги ахборот гуруҳи






