Бухоро вилояти ИИБ ходимлари спорт мусобақаларида муносиб натижаларга эришмоқда
2025-08-19 13:05:00 / Янгиликлар

Ички ишлар органлари ходимлари нафақат хизмат фаолиятида, балки спорт майдонларида ҳам юқори натижаларга эришиб, юртимиз номини муносиб ҳимоя қилмоқда.
Жорий йилнинг 16–18 август кунлари Тошкент шаҳрида ўтказилган «Беш ташаббус» олимпиадасининг стол тенниси бўйича финал босқичида Бухоро вилояти ИИБ вакиллари ютуқларга эришди. Вилоят ИИБ ММИ ва КБТХ катта инспектори капитан Нурмухаммад Некбоев эркаклар ўртасида фахрли иккинчи ўринни, Ғиждувон тумани ИИБ 2-сон ИИБ ҲПГ хотин-қизлар масалалари бўйича инспектори капитан Мунира Рахимова эса аёллар ўртасида биринчи ўринни қўлга киритди.
Шунингдек, Бухоро вилояти ИИБ ТВБСО ходими Шариф Қўшаев Хитой Халқ Республикасининг Ченду шаҳрида бўлиб ўтган Бутунжаҳон ўйинларида спортнинг жанговар самбо тури бўйича 79 кг вазн тоифасида фахрли учинчи ўринни эгаллади.
Мазкур муваффақиятлар муносабати билан барча ғолиб ва совриндор ҳамкасбларимизни Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси раҳбарияти ҳамда шахсий таркиби номидан самимий муборакбод этамиз.
Бухоро вилояти ИИБ Ахборот хизмати





