Наманган вилоятида бириктирилган оилалар аҳволи ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ишлари ўрганилди
2025-08-19 11:40:00 / Янгиликлар

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 23 сентябрдаги ПҚ-330-сонли Қарори – «Камбағалликдан фаровонлик сари дастурини амалга ошириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида Наманган вилояти ИИБ раҳбарияти бошчилигидаги ишчи гуруҳ томонидан ҳудудларда бир қатор амалий ишлар олиб борилмоқда.
Хусусан, Наманган туманининг «Урганжи» ва «Катта Тошбулоқ» маҳаллаларида бўлиб, бириктирилган оилаларнинг ижтимоий-иқтисодий аҳволи ҳамда маҳаллалардаги криминоген вазият атрофлича ўрганилди. Жараён давомида хонадонларнинг яшаш шароитлари, оилавий ва маиший муаммоларини ҳал этиш борасида амалга оширилаётган ишлар кўздан кечирилди, оила вакиллари билан суҳбат ўтказилиб, уларнинг мурожаат ва таклифлари тингланди.
Шунингдек, жиноятчиликни олдини олиш, ҳуқуқбузарликларни барвақт аниқлаш ва бартараф этиш, жамоат тартибини сақлаш ҳамда йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш йўналишида хизмат олиб бораётган ходимларнинг фаолияти таҳлил қилинди. Қўриқлаш хизмати ходимларининг жанговар шайлиги, хизмат интизоми ва тайёргарлик даражаси ҳам баҳоланди.
Аниқланган камчиликлар юзасидан масъулларга аниқ топшириқ ва вазифалар белгилаб берилиб, аҳолига доимий кўмак кўрсатиш, шунингдек ходимларнинг касбий маҳорати ва хизмат самарадорлигини оширишга қаратилган кўрсатмалар берилди.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати









