Жазони ижро этиш муассасалари ходимлари ўртасида «Қувноқлар ва зукколар-2025» танлови бўлиб ўтди
2025-08-19 11:35:00 / Янгиликлар

Ички ишлар вазирлиги ҳамда Жазони ижро этиш департаменти фармойишлари асосида ўтказилган «Қувноқлар ва зукколар – 2025» кўрик-танловида Марказий тергов ҳибсхонаси ҳамда 5 та минтақавий ҳудуд жамоалари иштирок этди.
Натижаларга кўра, Иккинчи минтақавий ҳудуднинг «Назоратчилар» жамоаси 1-ўринни, Олтинчи минтақавий ҳудуднинг «Минор» жамоаси 2-ўринни, Тўртинчи минтақавий ҳудуднинг «Энергия» жамоаси эса 3-ўринни эгаллади.
Тадбирда Қувноқлар ва зукколар ассоциацияси вакиллари ҳамда Жазони ижро этиш департаменти ходимлари иштирок этди.
ИИВ ҳузуридаги Жазони ижро этиш департаменти Ахборот хизмати





