Бухоро вилояти ИИБ бошлиғи Бухоро шаҳридаги криминоген вазияти оғир ҳисобланган Шайҳул Олам ва Низомий Ганжавий маҳаллаларида ўрганишлар олиб борди
2025-08-19 04:30:00 / Янгиликлар

Ички ишлар вазирининг топшириғига асосан, Бухоро шаҳридаги криминоген вазияти мураккаб ҳисобланган маҳаллаларда назорат ишлари янада кучайтириб маҳаллаларда жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, фуқароларнинг муаммоларини аниқлаш ва ҳал этишга қаратилган ўрганиш ишлари олиб борилмоқда. Ушбу ҳудудларга ИИБ бошлиғининг ўринбосарлари ва Бухоро шаҳар ИИО ФМБ раҳбарлари бириктирилган.
Бугунги кунда Шайҳул Олам маҳалласидаги муаммоларни аниқлаш ва жойида ҳал этиш мақсадида “Хавфсиз ҳовли — хавфсиз хонадон” тамойили асосида тегишли ташкилотлар, маҳалла еттилиги ва фаол фуқаролар иштирокида манзилли ишлар ташкил этилмоқда. Шу асосда, Бухоро шаҳридаги Низомий Ганжавий маҳалласида жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, фуқароларнинг муаммоларини аниқлаш ва ҳал этишга қаратилган ўрганиш ишлари олиб борилмоқда.
Ички ишлар бошқармаси бошлиғи ушбу маҳаллаларга ташриф буюриб, амалга оширилаётган ишлар самарадорлигини ўрганди ва жиноятчиликни камайтиришда тизимли, ҳамкорликка асосланган ёндашув талаб этилишини таъкидлаб, масъул раҳбарларга аниқ вазифалар белгилаб берди.
Бу каби ўрганишлар давом этмоқда.
Бухоро вилояти ИИБ Ахборот хизмати









