ИИВ Жиззах академик лицейида вилоят ИИБ бошлиғининг навбатдаги шахсий қабули ўтказилди
2025-08-18 17:15:00 / Янгиликлар

Мазкур тадбирда 34 нафар фуқаронинг 40 га яқин масалаларига масъуллар иштирокида ечим изланди. Хусусан, жисмоний ва юридик шахслар иш жойини ўзгартириш, мол-мулк можароси, қонунбузарга чора кўриш, пул олди-берди, ижтимоий ҳимоя, товламачилик ва фирибгарлик, тергов-суриштирувга оид масалаларни ҳал этишда ёрдам зарурлиги маълум қилинди. Бир неча ёшлар ички ишлар органларида хизмат қилиш истагини билдиришди.
Шахсий қабулда асосий эътибор, мурожаатларнинг жойида ҳал қилинишига қаратилиб, қўшимча ўрганиш ва қонуний қарор қабул қилиш учун вақт талаб қилганлари иш юритувга олинди. Уларнинг ижроси юзасидан манзилли чора-тадбирлар белгиланган ҳолда соҳавий хизматлар раҳбарларига кўрсатма ва топшириқлар берилди.
Жиззах вилояти ИИБ Ахборот хизмати









