ИИВ Қоровул қўшинлари қўмондони Навоий вилоятида жойлашган 7532-ҳарбий қисмга ташриф буюрди
2025-08-16 13:00:00 / Янгиликлар

Қоровул қўшинлари қўмондони полковник Хасан Батиров ҳарбий қисмга ташриф буюриб, шахсий таркибга ҳарбий, касбий фаолиятини ҳалол ва виждонан бажаришлари, жанговар ва жисмоний тайёргарликларини аъло даражада сақлаши, қонунчилик ва ҳарбий интизомга қатъий амал қилган ҳолда юклатилган шарафли ва масъулиятли вазифаларни сидқидилдан бажаришлари ҳақида таъкидлаб, ҳарбий хизматчилар билан учрашди ҳамда уларнинг аҳволи, қийнаётган муаммолари ва фикр мулоҳазаларини ўрганди.
Ҳарбий қисмда ўрганишлар давомида – соҳавий йўналишлар бўйича амалга оширилаётган ишлар, мавжуд муаммолар, яратилган шарт-шароитлар, ижтимоий ва моддий техник таъминот, шахсий таркиб жанговар, жисмоний тайёргарлиги ҳамда кундалик фаолият билан яқиндан танишди.
Ташриф якунида, қўшин қўмондони томонидан жорий йилнинг шу даврига нисбатан ҳарбий қисм умумий фаолияти таҳлил қилиниб, ўз хизмат фаолиятлари бўйича нуқсон ва камчиликларни йўл қўйган мансабдор шахсларга эътироз билдириб, уларни бартараф этиш ҳамда хизмат фаолиятини самарали ташкил этиш бўйича аниқ вазифалар белгилаб берилди.
ИИВ Қоровул қўшинлари қўмондонлиги ахборот гуруҳи





