«Наврўз» умумхалқ байрами муносабати билан Ички ишлар вазири ўринбосари генерал-майор Баходир Мирзарахимов томонидан Транспорт ва туризм объектларида хавфсизликни таъминлаш департаменти бир гуруҳ ходимлари тақдирландилар
2024-03-25 12:00:00 / Янгиликлар
Жорий йилнинг 25 март куни Ички ишлар вазири ўринбосари генерал-майор Баходир Юлдашевич Мирзарахимов томонидан Транспорт ва туризм объектларида хавфсизликни таъминлаш департаменти шахсий таркиби билан навбатдаги йиғилиш ўтказилди.
Мазкур йиғилишда дастлаб, бошқарма, бўлим ва бўлинма раҳбарларининг мазкур ҳафта давомида амалга оширилиши лозим бўлган ишлар, транспорт объектларидаги жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликлар ҳамда ижтимоий-криминоген вазиятга салбий таъсир этувчи омиллар чуқур таҳлиллар асосида ўрганилиб, уларни бартараф этиш юзасидан аниқ ва манзилли чора-тадбирлар белгиланди.
Шунингдек, вазир ўринбосари томонидан дунёдаги бўлаётган ўзгаришлар, юзага келаётган хавф-хатарлар ҳақида тўхталиб, юртимизда тинчлик ва осойишталикни таъминлашда энг аввало жанговар вазифаларни аъло даражада бажариш, тинчликдек бебаҳо неъматни чуқур англаган ҳолда унга барчамиз масъул эканимизни унутмасдан, доимо сергак ва огоҳ бўлиб хизмат қилиш кераклиги ҳақида сўз юритдилар.
Шунингдек, «Наврўз» умумхалқ байрами муносабати билан вазир ўринбосари томонидан хизмат вазифасига сидқидилдан ёндашиб, жиноятчиликка қарши курашиш ва ҳуқуқ-тартиботни таъминлаш борасида ҳамкасблари орасида алоҳида ўрнак бўлиб келаётган Транспорт ва туризм объектларида хавфсизликни таъминлаш департаментининг бир гуруҳ ходимларига иккинчи ва учинчи даражали «Ички ишлар органларида бенуқсон хизматлари учун» кўкрак нишони, Ички ишлар вазирининг «Фахрий ёрлиғи», Ички ишлар вазирининг эсдалик қўл соати ва пул мукофотлари билан тақдирландилар.
ИИВ Транспорт ва туризм объектларида хавфсизликни таъминлаш департаменти Ахборот гуруҳи